Кириш Регистрация

Яшин ҳақида фильм олинди

Баҳо:
+ | -

«Централ Партнершип» кинокомпанияси ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони Лев Яшиннинг ҳаёти ҳақидаги фильмни эълон қилди. Хабар қилинишича, фильм «Улар Ватан учун ўйнашган» номи остида оммага намойиш этилади. Картина режиссёри Карен Оганесян. Бош ролни эса Максим Матвеев ижро этган.

«Охирги икки йил давомида афсонавий дарвозабон ҳақида фильм олиш режасини туздик ва май ойининг бошида Лев Яшин ҳақидаги илк фильмни суратга олдик. «17-рақамли афсона»* фильмининг муваффақияти бизни ўз даврида ватан учун хизмат қилган афсоналар ҳақида фильм олишга ундайди. Мухлислар бундан ижод намуналарини кутишади.

Картинанинг намойиш вақти ва унинг бюджети ҳали ошкор қилинганича йўқ. Яқиндаа Владимир Путин ҳам Яшин ҳақидаги фильмни мухлислар талаб қилишади деган эди»,- дейди кинокомпания президенти Армен Девитян.

Эслатиб ўтамиз, Лев яшин собиқ Иттифоқ терма жамоаси ва Москванинг «Динамо» клубларида тўп тепган. У футбол тарихида «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади.

Манба: www.sports.ru

*Бу картина хоккейчи Валерий Харламов ҳақида бўлган.

Киритилди: 23:22, 16.05.2013.
Ўқилди: 3589 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.