«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Аргентина терма жамоаси машғулотларида олинган бир нечта фотосуратларни эълон қилди. Изоҳларда «нерадзуррилар»нинг бир мухлиси изоҳ ёзди.
«Сен сардор бўлган ва сенга катта миқдорда ҳақ тўлаётган жамоани унутма», - деб ёзди мухлис.
27 ёшли Мартинес изоҳни эътиборсиз қолдирмаган ва унга жавоб берган.
«Ёдда тутинг, мен ҳамиша «Интер» учун ўзимни максимал даражада бағишлайман. Жаҳон чемпионати йилида тўпиғим лат еганимда ҳам шундай бўлганди. Ҳамма жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганида мен ҳар доим майдонда эдим ва бирорта машғулотни ўтказиб юбормасдим. Менга ким пул тўлаётганини эслатишдан олдин шуни унутманг», - деб ёзди Лаутаро.
Оригинал изоҳ аллақачон ўчирилган.