«Лилль» марказий ҳужумчиси Жонатан Дэвид келаси ёзда эркин агент мақомида бошқа жамоага ўтиши кутиляпти.
«Tuttosport» хабарига кўра, 24 ёшли канадалик ҳужумчининг агенти янги жамоасидан футболчига йилига 5 миллион фунт маош сўрамоқда.
Ҳозирда «Ювентус», «Интер», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» футболчи учун пойгада иштирок этмоқда.