Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Роналду қандай футболчилар унинг жаҳлини чиқаришини айтди

Баҳо:
+ | -1

“Ан-Насср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий терма жамоада ўйнашдан бош тортаётган футболчилардан ғазабланишини айтди.

“Португалия терма жамоасида ўйнашни истамайдиган баъзи футболчилар мени жаҳлимни чиқаради. Миллий терма жамоада ўйнашдан роҳатланинг, вақт тез ўтади! Ўз мамлакатингиз ва маданиятингизни намойиш этишдан яхшироқ нарса йўқ”, дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтиради Португалия футбол федерацияси матбуот хизмати.

Маълумот учун, терма жамоа таркибида Роналду Европа чемпионати ва УЕФА Миллатлар Лигасида ғолиб чиқди. Португалияда у тўрт марта йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек,  Роналду Португалия терма жамоаси ва барча терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар (130 та гол) ҳисобланади.

Жорий мавсумда Криштиану Роналду “Ан-Насср” сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда иштирок этиб, ўнта гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:12, 13.11.2024.
Ўқилди: 2965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик