Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио 1-1 Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Лазизбек Мулложонов Олимпиадани иккинчи бор забт этмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложоновнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги ёрқин жанглари кўпчиликнинг ёдида қолди.

-92 кг вазн тоифасида тенгсиз бўлган спортчимиз Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги тарихий натижасига катта ҳисса қўшди. 

– Олимпиада тугаганига 3 ойдан ўтди. Баъзилар терма жамоа таркибидаги машғулотларни аллақачон бошлаб юборди. Сиз қачон йиғинларга қўшиласиз?
– Қисқа муддатли таътилдан сўнг терма жамоа йиғинларига тез орада қайтаман. Ҳозирда жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпти. Ушбу мусобақадан сўнг терма жамоа йиғинларига қўшиламан.

– Олимпиада чемпионлигидан кейин профессионал боксга тўлиқ ўтиш фикри уйғонмадими? Ўзи халқаро промоутерлик компаниялардан жиддийроқ таклиф тушдими?
– Париждаги ғалабамдан сўнг профессионал боксга буткул ўтиш фикри уйғонмади. Иккисини бирдек олиб бормоқчиман. Мақсадим ватаним учун иккинчи маротаба ҳам Олимпия ўйинларида ғолиб бўлиш.

– Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати ва Ханчжоудаги Осиё ўйинларида анча қизиққон, эмоцияларга кўп берилувчи Мулложоновни кўргандик. Бироқ Париж Олимпиадасида бунинг аксига гувоҳ бўлдик. Қисқа вақт ичида нима сизни бунчалик ўзгартира олди?
– Жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритганим ва Осиё ўйинларида чорак финалда ютқазганимдан кейин ҳиссиётларни жиловлаб олдим. Чунки, улар баъзи пайтда спортчига қарши ишлаши мумкин. Шунинг учун бор эътиборни Олимпиада лицензиясига ва ундаги жангларга қаратдим. Мақсадим олтин медал эди ва унга эришдим", – деди спортчи.

Киритилди: 17:15, 14.11.2024.
Ўқилди: 1248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz