«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди.
«Ҳар доим ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Биз анча йилдан буён бир хил услубда ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоалари мураббийлари ва футболчилари бизнинг ўйинимизни ўрганиб улгуришган.
Лекин бу йилдаги мағлубиятларимиз сабаб ақлдан озмаслигимиз керак. Биз «Барселона»нинг ўйин услубини ўзгартирмаслигимиз керак. Чунки ҳар доим худди ташриф қоғози каби мавжуд бўлган.
Биз хотиржамликни сақлаб қолган ҳолда кейинги мавсум ҳақида ўйлашимиз керак»,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради sport.es.