Бразилия терма жамоаси устози Венесуэла билан ўйинда жамоага омад кулиб боқмади, деб ҳисобламоқда.
Бразилияликлар ЖЧ-2026 саралаши доирасида сафарда (1:1) рақибларини мағлуб эта олмади.
"Биз доимо вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, бу бизнинг жамоамиз учун одатий ҳол. Ўйлайманки, бугун бизга омад етишмади.
Бу чиройли, очиқ ўйин бўлди. Ҳар икки жамоанинг ярим ҳимояси жуда яхши кўринди. Умид қиламанки, биз ривожланишда ва ўсишда давом этамиз, бироқ бугун Бразилия яхшироқ натижага лойиқ бўлса-да", - деди Доривал Жуниор.