Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Юртимизда спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича халқаро турнир ўтказилди

Баҳо:
+ | -

ITKF Халқаро анъанавий Каратэ-до Федерацияси  2014 йилдан буён  Осиё Океания Каратэ-до Федерацияси аъзоси ҳисобланиб, ҳозирги кунда 70 дан ортиқ мураббийлари ва  5000 дан ортиқ спортчилари мавжуд.

14, 15, 16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Халқаро турнир ўтказилди.

“Ушбу халқаро турнир: 6-8 ёш – болалар ва қизлар, 9-13 ёш – ёшлар ва қизлар, 14-18 ёш – ўсмирлар ва ўсмир қизлар, 19-21+ катталар ва аёллар, 40+ фахрийлар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда мамлакатингизда 5 минг нафардан зиёд спортчилар ушбу спорт тури билан шуғулланиб келмоқда. Ўзбекистон бундан олдин ҳам 1 марта жаҳон ва 4 марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. “ITKF Asia Oceania” президенти Ибраҳим Ал-Бакр ҳам иштирок этмоқда”, дейди ITKF каратэ-до Президенти Шуҳрат Кушмуратов.

“Авваломбор, ушбу чемпионатни ўтказишга яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид  Маткаримовга ўз миннатродчилигимни билдираман. Мен Чирчиқ шаҳрида биринчи маротоба бўлишим ва ушбу шаҳар ҳам менга жуда ёқди. Барча спортчиламизга ва тадбир ташкилотчиларига раҳмат айтмоқчиман. Ўйлайманки, келажакда ушбу университет билан ҳамкорлигимиз бардовом бўлади”, дейди Осиё-Океания ITKF  Федерацияси президенти Иброҳим Ал-Бакр.

“Барчангиз халқаро турнинг “Traditional chempoionship karate open Tashkent” очилиш маросимига хуш келибсиз. Сўнгги йилларда мамлакатимиз спорт соҳасида жаҳон ареналарида катта ютуқларга эришиб келмоқда. Албатта, бу юртбошимиз томонидан соҳада яратилаётган етарлича шароитлари натижасидир. Университетимиз ITKF каратэ-до Федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Келажакда ушбу спорт турининг қамровини янада кенгайтиришда ўз ҳиссамизни қўшамиз деган умиддаман.” Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид  Маткаримов.

Ушбу халқаро турнирнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилда ва ғолиб спортчилар тақдирланди.

Ўзбекистонда ўтказилган чемпионатлар

1 та Жаҳон чемпионати
4 та Осиё чемпионати
10 та Республика чемпиоти ўтказилган.

Ҳамкорлар:
Халқаро Кимё технология институти, “Alfraganus” институти, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Наманган Давлат университети, Урганч Давлар университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ушбу институт ва университетларда талабалар дарслардан сўнг, каратэ-до билан шуғулланиб келишмоқда. Заллар каратэ учун мўлжалланган спорт анжомлари билан жиҳозланган.

Маълумотлар:
Сайти: itkf.uz
Ижтимоий тармоқлари: @itkf_karate_uzbekistan
Телефон рақами: 99 855 37 01

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:29, 16.11.2024.
Ўқилди: 179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.