"Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейннинг фикрича, Премьер-лигада қишки танаффус бўлиши керак.
"Уч шерлар" сардорининг сўзларига кўра, мавсум ўртасидаги узоқ танаффус футболчилар учун жуда муҳимдир.
"Ўтган йили мен ўз фаолиятимда биринчи марта узоқ қишки танаффус тажрибасига эга бўлдим. Бу ҳақиқатан ҳам менга қийин даврда тикланишимга ёрдам берди. Афсуски, Премер-лигада бундай танаффус йўқ. Ҳеч бўлмаганда бир ҳафта ёки шунга яқин дам олиш ва куч тўплаш имконига эга бўлиш жуда муҳим," - деди Кейн.