Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони "Атлетико" ҳужумчиси Жулиано Симеонени терма жамоага чақирди.
Симеоне 20 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Перуга қарши ўйинда жароҳат олган Науэль Молина ўрнига қайдномага киритилади.
Бу мавсумда Жулиано "Атлетико" сафида 12 та ўйинда 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.