Мадриднинг “Реал” клуби “Лацио”нинг 24 ёшли марказий ҳимоячиси Марио Гилга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Манбага кўра, клуб испаниялик футболчини "Рома" марказий ҳимоячиси Марио Эрмосо билан бирга сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Гил барча турнирларда 13 та учрашувда қатнашиб, битта гол урди.