"Уотфорд"нинг собиқ футболчиси Трой Дини Килиан Мбаппенинг "Реал"даги ҳолати ҳақида гапирди.
"Мен Мбаппени худди "Манчестер Сити"да Эрлинг Холанд билан бирга бўлган каби етишмаётган бўғин деб ўйладим. Мбаппе кўп гол уришини кутгандим ва "Реал"ни тўхтатиш деярли мумкин эмас, деб ўйладим. "ПСЖ"да у тўлиқ эркинликка эга эди ва умидлар унчалик катта эмас эди. "Реал Мадрид"да сиздан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишингизни кутишади. Менимча, бу бироз босимга олиб келади.
Биламан, бу ғалати туюлади, лекин Мбаппе табиий ҳужумчи деб ўйламайман. У чап қанотда ўйнай олмайди, чунки у ерда Винисиус Жуниор бор. Бу вазиятда "Реал" хатога йўл қўйди. Улар ўйинларда ғалаба қозонадиган нарсаларни эмас, балки футболкаларни сотадиган ном ва брендни танладилар. Мбаппе ўнг қанотда ўйнаш ҳақида ўйлашига тўғри келиши мумкин", деди Дини.