Кириш Регистрация

"Барса" португалиялик футболчига қизиқяпти

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Португалия U-21 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дарио Эссугуга қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар жорий мавсум охиригача "Спортинг"дан "Лас-Пальмас"га ижарага олинган 19 ёшли ярим ҳимоячининг ўйинини кузатиб боришмоқда.

Эссугуга бир қатор бошқа топ-клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда, хусусан, "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль".

Хабар қилинишича, "Барселона" ўтган ёзда Эссугуни сотиб олишга уринган, аммо "Спортинг" фақат сотиб олиш вариантини ўз ичига олмаган таклифларни кўриб чиқишга тайёр эди. Лиссабон клуби ярим ҳимоячига умид қилмоқда ва унинг трансфер нархи яқин йилларда сезиларли даражада ошиши мумкинлигига ишонмоқда. Бироқ, шунга қарамай, "Барса" Эссугу билан шартнома имзолашга ҳаракатни давом эттиряпти.

Дариунинг "Спортинг" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 15:20, 18.11.2024.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.