Кириш Регистрация

Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"

Баҳо:
+ | -

Про лига 27-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинга келсак, жанговар ва юқори темпда ўтди. Икки жамоа ҳам яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Майдон ҳолати сифатли ўйин намойиш этишга имкон бермади. Икки жамоа ҳам узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилди. Ҳисоб учрашувга мос бўлди. Ғалабани кўзлаб майдонга тушганди, аммо ўхшамади. Кейинги ўйинларда буни тўғрилашимиз керак", – деди Алиқулов

— Ўйин бошида мураббий чизмаси ўзгаргандек бўлди. Футболчилар мураббий кўрсатмаларига қанчалик риоя қилди?

— Биринчи вазифамиз "Хоразм" футболчиларига бўшлиқ яратиб бермаслик эди. Рақиб таркибида Суперлигада ҳаракат қилган футболчилар бор. Қайсидир ҳолатларда уларнинг устунлиги сезилиб турди. Ҳимояни ўйлаган ҳолда ўзимиз ҳам ҳужум қилишни кўзлагандик. Бундан ташқари, босимлар ҳам уюштириб турдик. Бироқ ҳужумда техник қобилиятимиз баланд эмаслиги кўринди. Умуман олганда, футболчиларга охиригача курашишгани учун миннатдорлик билдираман.

— "Машъал" Суперлигага чиққани билан табриклаймиз. Жамоа кейинги мавсумда Суперлигада ўйнамаслиги, чунки лигада 2 та Қашқадарё вакили қатнашиши вилоятга қийинчилик туғдиради, деган гап-сўзлар тарқалди...

— Бу нарса ҳақида эшитганимиз йўқ. Ҳомийимиз бизни қўллаб-қувватлаяпти. "Машъал" ҳаққоний равишда Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Ўйлайманки, жамоа Суперлигага муносиб. Бу хурсандчиликни тортиб олиш нотўғри деб ўйлайман.

— Суперлигада ўзингиз жамоага бош бўлсангиз, "Машъал" ўзаги қанчалик ўзгаради?

— Ҳозир Про лига ва Суперлига ўртасидаги тафовут сезилиб турибди. Сезилиб турибдики, Про лигадаги айрим футболчилар Суперлигада қўним тополмаган ўйинчилардир. Яхши савияга эга маҳаллий футболчини топиш мушкул. Шунинг учун ҳар бир жамоа легионерлар хизматидан фойдаланмоқда. Суперлига савияси анча ўсган. Про лигадан Суперлигага чиққан жамоа кучайтирилиши табиий ҳол.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:07, 21.11.2024.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик