Венсан Компани Бундеслигада "Аугцбург" устидан қозонилган ғалабани (3:0) юқори баҳолади.
"Бу осон бўлмади ва бу нормал ҳолат - ахир, бу Бундеслига ўйини. Дарвозага 33 та зарба бердик ва тез-тез жарима майдончасига кириб бордик, сабр қилиб, гол уришни хоҳладик.
Бизга ўхшаб тез-тез жарима майдончасига кирсангиз, қайсидир вақтда пенальти белгиланиши табиий.
Мен ҳеч қачон ўйинимиздан қониқмайман, чунки биз доимо яхшиланишимизни хоҳлайман. Мен бу ғалаба нақадар муҳимлигини биламан, шунинг учун уни жуда қадрлайман", - деди “Бавария” устози.