Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Индзаги: "Интер" жуда профессионал ўйин кўрсатди"

Баҳо:
+ | -

Симоне Индзаги "Интер"нинг "Верона" устидан қозонган ғалабаси (5:0) ҳақида гапирди.

"Мен Корреани жуда яхши биламан ва у 13 июлдан бери қаттиқ ишламоқда. Бизда катта жамоа борлигини биламиз ва таркибдаги ўринлар учун рақобат жуда кўп, аммо Корреа халқаро танаффусгача захирадан майдонга тушиб ўзини яхши кўрсатган эди ва мен уни асосий таркибда майдонга туширишни ўйладим. Бу сафар менда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди, фақат унинг ёнида ким ўйнашини танлашим керак эди.

Лаутаро сўнгги дақиқаларда бизга ёрдам бера олиши учун грипп аломатлари туфайли барибир захирада қоларди. Шунинг учун мен Тюрам ва Марко Арнаутовични танладим. Мен Корреа ва барча йигитлардан мамнунман, тайёрланиш учун атиги 48 соат вақтимиз борлигини ҳисобга олсак, бу жуда профессионал чиқиш бўлди.

Бу келажак учун вариант бўлиши мумкин (тўртта ҳимоячига ўтиш). Мен халқаро ўйинлардан сўнг баъзи футболчиларга дам беришим керак эди, Карлос Аугусто эса бир ойлик танаффусдан сўнг қайтганди. Биз жуда муҳим ўйинда ғалаба қозондик ва ташвишланишнинг ягона сабаби Ачерби эди, у мушакларда ноқулайлик ҳис қилди, шунинг учун у алмаштиришни сўради.

Биз Де Врейнинг қанчалик яхши ўйнаганини кўрдик, аммо умид қиламизки, Ачерби тез орада қайтади", — деди "Интер" бош мураббийи DAZN нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 22:34, 23.11.2024.
Ўқилди: 759 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик