Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Симеоне Ла Лиганинг янги рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Ла Лиганинг 14-турида "Атлетико" ўз уйида "Депортиво Алавес"ни мағлуб этди.

Ушбу ўйин Диего Симеоне учун юбилейга айланди. У "матрасчилар" бошқарувида 700-ўйинини ўтказиб, Испанияда битта клуб билан энг кўп ўйин ўтказган мураббий сифатида рекорд ўрнатди.

Симеоне Мадрид жамоасига 2011 йилнинг охирида мураббийлик қила бошлади, аммо унинг илк ўйини 2012 йилда бўлиб ўтди. Шундан бери жамоа унинг раҳбарлигида 413 та ўйинда ғалаба қозонди, 156 марта дуранг қайд этди ва 131 марта мағлубиятга учради.

Шунингдек, Диего "Атлетико" билан биргаликда 8 та совринни қўлга киритган. Улар қаторига 2 та Европа Лигаси, 2 та Испания чемпионати, 2 та УЕФА Суперкубоги, 1 та Испания Кубоги ва 1 та Испания Суперкубоги киради. 2015/16 йилги мавсумда эса у "Энг яхши клуб мураббийи" унвонига сазовор бўлган.

Манба: isport.ua
Киритилди: 07:48, 24.11.2024.
Ўқилди: 2144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.