"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо "Селта"га қарши ўйинда (2:2) қизил карточка олгани учун узр сўради.
"Жамоа ва мухлислардан узр сўрайман. Майдондаги қарорлар секунднинг мингдан бирида қабул қилинади - қарорим нотўғри бўлгани аниқ. Биз ишлашда давом этамиз", — деб ёзган Касадо ўйин тугаганидан кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда.