«МЮ»нинг япониялик ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава жамоа устози сэр Алекс Фергюсон билан олиб борган фаолияти ҳақида фикр билдирди.
«У эътиборни ўзига қаратади. Мен буни биринчи кундан билганман. У ҳар бир футболчини ҳурмат қилади ва ҳамма билан гаплашади.
Сэр дўстона муносабатларни ҳурмат қилади ва қалбан ўз ёшига нисбатан анча ёш. Унинг қўл остида унчалик кўп ўйин ўтказа олмаганимдан афсусдаман»,- дейди футболчи.