«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте нима учун «Рома»га қарши ўйинда (1:0) Хвича Кварацхелияни алмаштирганини айтди.
«Ўйлашимча, Хвича бу ерда ишлаган давримдаги энг яхши таймлардан бирини ўтказди. У терма жамоадан баъзи мушак муаммолари билан қайтди, шунинг учун тўлиқ машғулот ўтказа олмади. Биринчи бўлимда у ўзидан талаб қилинган ҳамма нарсани қилди ва бизнинг голдан сўнг мен жамоага янги куч керак деган қарорга келдим. Шунингдек, мен унинг соғлиғини хавф остига қўйишни хоҳламадим,» - деди Конте.