Италия футболида А Сериянинг ўн учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда, "Милан" "Ювентус" билан дуранг ўйнади ва энди Пауло Фонсека жамоаси умумий жадвалда атиги еттинчи ўринда.
Шунга қарамай, клубнинг англиялик ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чикнинг фикрича, «Милан» ҳали ҳам чемпион бўла олади.
"Чемпионатда ҳали ҳеч нарса ҳал қилингани йўқ. Биз ишонишимиз керак. Ҳамма нарса тез ўзгариши мумкин", - деди инглиз футболчиси.