Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

Маццари: «Наполи»даги даврим тугади

Баҳо:
+ | -

Якунланган мавсумда Италия чемпионатида“кумуш” медалларни қўлга киритиб, Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Наполи” жамоаси бош мураббийи Вальтер Маццари ортиқ бу клубда ишламоқчи эмас.

2:1 ҳисобида “Рома”нинг ғалабаси билан якунланган сўнгги тур ўйинидан сўнг Маццари Неаполни тарк этишга қарор қилган.

“Мен мухлисларга ташаккур айтган ҳолда “Наполи”даги фаолиятимни якунлаяпман. Бу қарорни бир қанча вақт олдин қабул қилгандим. Шунингдек, қароримни ўзгартиришимни сўнгги сонияларгача кутган клуб Президентига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Аслида ўтган ёзда жамоани тарк этмоқчи бўлгандим, аммо ушбу мавсумнинг қанчалик қийин кечишини билган бўлсам-да таваккал қилган ҳолда жамоада қолгандим. Фабио Капелло бир сафар шундай деганди – “Италияда 4-5 йилдан ортиқ бир жамоада қолиш жуда қийин масала”. Агар мен бош мураббийликдан кетмасам, ишонаманки клубнинг баъзи аъзолари бу ерда ўзларини ноқулай ҳис қила бошлашади”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда хориж матбуоти.

Эслатиб ўтамиз, Маццари Неаполда 2009 йилдан буён фаолият олиб боради. Аввалроқ мураббийга Россиянинг бир қатор клублари, жумладан "Анжи", "Локомотив" ҳамда "Динамо" қизиқиш билдираётгани, буларнинг орасида "Анжи" варианти анча ҳақиқатга яқин эканлиги хабар қилинган эди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 07:52, 20.05.2013.
Ўқилди: 3199 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.