Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Энрике «ПСЖ»нинг Киммихга қизиқиши ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике «Бавария»дан Йозуа Киммихнинг эҳтимолий шартнома имзолаши ҳақидаги маълумотларга изоҳ бермади.

Сешанба куни парижликлар Чемпионлар лигаси доирасида Мюнхенда немис гранди билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ўйин арафасида журналистлар испаниялик мураббийга «Бавария» билан шартномаси мавсум охирида тугайдиган ярим ҳимоячи Киммихга қизиқиши ҳақида савол беришди:

«Мен бизнинг жамоамизда ўйнамайдиган футболчиларни муҳокама қилмайман,» деди Энрике.

Миш-мишларга кўра, 29 ёшли Германия терма жамоаси сардорига Мадриднинг «Реал», «Барселона» ва Англия Премьер-лигасининг топ клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 09:35, 26.11.2024.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик