Кеча «Ан-Наср» жамоаси ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Стефано Пиоли шогирдлари бу гал, Қатарда «Ал-Гарафа» жамоасини 1:3 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ўйинда Роналду янги мавсумда илк бор «Ан-Наср» таркибида дубль муаллифига айланди.
Уни мазкур ғалаба билан, X ижтимоий тармоғида Илон Маск ҳам табриклади.