"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси умумий босқичи 5-турида "Реал"га қарши ўйинда (2:0) пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
32 ёшли мисрлик футболчи учун бу бутун фаолияти давомида 11-марта пенальтидан фойдалана олмаган вазият бўлди. Унинг ҳисобида 44 та муваффақиятли уриниш бор.