Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи Олег Блохин Украина чемпионати 29-турида "Таврия"га қарши учрашувдаги мағлубиятдан (2:3) сўнг тарқалган миш-мишларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз ушбу мағлубиятдан сўнг киевликлар келаси мавсумда чемпионлар лигасига бериладиган йўлланмадан қуруқ қолдилар.
Таъкидлаш жоиз, "Динамо" 1993 йилдан буён узлуксиз равишдв чемпионлар лигасида қатнашиб келаётган эди.
"Йигитлар, қанақа истеъфо? Қанақа ариза? Бу бўлмаган иш", - дейди Блохин журналистлар саволига жавоб бериб.
Киевликлар президенти Игорь Суркис бу мавзуга изоҳ беришни истамади.













