Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Пранделли: Ирқчилик фақат Италиянинг муаммоси эмас

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли дунё футбол жамоатчилигини ирқчилик муаммосини ҳал қилишга чақирди.

Ёдингизда бўлса, 12 май куни бўлиб ўтган"Рома"-"Милан" учрашуви ҳакам томонидан бир неча дақиқага тўхтаб қўйилганди. Норози кайфиятдаги ишқибозларнинг ирқий оҳангдаги ҳақоратлар ҳужуми бунга сабаб бўлганди.

Шу хусусда фикр билдирган Пранделлига кўра, Италия чегараларидан анча узоқда ҳам табиий ҳолга айланиб бораётган ушбу муаммога қарши жиддийроқ курашиш керак: "Бу фақат "Милан" ёки Италия футболининг муаммоаси эмас, бу муаммо - ҳамманики. Бугун биз биргина Балотелли мисолида ирқчиликнинг турли кўринишларини жуда кўп бора гувоҳи бўляпмиз", деди Италия терма жамоаси бош мураббийи.

55 ёшли мутахассис айнан ушбу масалани тез орада терма жамоа ичида ҳам муҳокама қилиб олишларини таъкидлаш билан бирга, собиқ "Рома" рахбари Зденек Земанни юқоридаги воқеани "ирқчиликка алоқадор эмас ва бу шунчаки Балотеллининг ўз хулқидан келиб чиққан провакация" деб таъкидлагани учун танқид қилган: "Земаннинг айтишича, Балотелли ўзига бўлган бундай муносабатдан бирор фойда топар эканда? Мана бу жиддий масала. Бу, худди аёлларнинг кучга бўйсуниши сабаби улар ўзларининг ташқи кўриниши учун қайғуришидир, деган гапга ўхшайди."

"Биз бошқа бундай ҳақоратларга йўл қўя олмаймиз. Жамиятда инсонлар тенг ҳуқуқлидир. Бу борада қатьий ва аниқ тўхтамга келишимиз лозим. Ҳа, бу жуда узоқ йўл бўлиши мумкин, аммо, келинг, фарзандларимиз ҳақида бугун ўйлайлик", дея қўшимча қилди Чезаре Пранделли.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 21:46, 20.05.2013.
Ўқилди: 2620 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.