Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Реал» президенти Моуриньонинг истеъфосини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланганидан сўнг Мадридни тарк этади. Бу ҳақида "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес махсус ташкил этилган матбуот анжуманида расман маълум қилди.

Шундай қилиб, "Special One"нинг Испаниядаги 3 йиллик саргузаштлари шу ёзда ниҳоясига етади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис Мадриддаги фаолияти давомида Испания кубоги (2010/2011), Испания чемпионати (2011/12) ҳамда Испания Суперкубоги (2012)да ғолиб чиқди. Аммо клуб президентининг бош мақсади - ЧЛ кубоги қўлга киритилгани йўқ.

Кўплаб манбаъларда Моуриньо ўрнига ПСЖ бош мураббийи Карло Анчелоттининг келиши анча эҳтимолга яқин эканлиги айтилмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:01, 21.05.2013.
Ўқилди: 5446 марта.
Фикрлар: 73 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.