Мадриднинг «Реал» клуби кеча Ла Лига 15-турида «Хетафе» устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Ушбу ўйинда «қироллик клуби» дарвозасини бельгиялик Тибо Куртуа қўриқлади. Тибо учун бу клуб сафидаги юбилей 250-ўйин бўлди.
250 та ўйинда Куртуа 231 та гол ўтказиб юборган ва 102 бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.













