Испания ОАВлари Жозе Моуриньо қўл остидаги янги Мадриднинг «Реал» клуби қандай кўринишда бўлиши ҳақида маълумотлар тарқатишда давом этмоқда.
Клуб раҳбарияти Килиан Мбаппени ушбу лойиҳанинг мутлақо асосий фигураси деб ҳисобламоқда, дея хабар беради Diario AS. Бундан ташқари, манбанинг таъкидлашича, янги бош мураббий жамоа ўйинини айнан франциялик юлдуз атрофида қуришни режалаштирмоқда: катта эҳтимол билан ҳужумчи майдон ичкарисига (орқароққа) кўпроқ туша оладиган бўлади — унинг роли классик «тўққизлик» вазифалари билангина чекланиб қолмайди, жамоадошларидан эса унинг маневрларига тўғри мослашиш талаб этилади.
Якунланган мавсумда Килиан Мбаппе «қаймоқранглилар» сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва ўз ҳисобига 7 та голли узатмани ёздириб қўйди.













