Ҳужумчи Хулиан Альварес "Атлетико"дан "Барселона"га ўтишни истамоқда, гарчи матбуотда аргентиналик футболчи Мадриднинг "Реал" клуби билан ҳам боғланаётган бўлса-да. AS нашри саҳифаларида "қаймоқранглилар"нинг Альварес борасидаги позицияси ҳақида мақола чоп этилди.
Ушбу мақолада қайд этилишича, "Реал" ўз таркибини шакллантиришда бутунлай бошқа мақсадларга эътибор қаратган. Мадридликлар Альварес атрофидаги вазиятни масофадан туриб, фақат четдан кузатишмоқда.
"Ҳозирда Мадрид клуби бошқа мақсадларга эътибор қаратган ва Хулиан Альварес атрофидаги вазиятни четдан кузатмоқда. Улар футболчининг баёнотларидан норози бўлган "Атлетико" раҳбариятининг бунга қандай муносабат билдиришини кутишмоқда", — дейилади мақолада.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида "Реал" Альварес учун 150 миллион евро таклиф қилган эди. Ўшанда "Атлетико" ушбу таклифга дарҳол рад жавобини берган.













