Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ислом Маматказин: “Мавсум биз учун омадли кечди”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клубининг иқтидорли ҳимоячиларидан бири Ислом Маматказин чемпионатнинг сўнгги турида “Навбаҳор” дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Якунда эса 3:3 ҳисоби билан тугаганини яхши биласиз. Ислом Маматказин эса клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Бу сафар ҳам Навбаҳорга қарши ўйин драматик тарзда кечди. Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Бу йил “Навбаҳор”га қарши ўтказган ҳар бир учрашувларимиз шиддатли ўтди. Ўйин қизғин тарзда кечди, дейишим мумкин.

-  3:3 билан якун топишини хаёлингизга келтирганмидингиз?

- Ҳисобни 3:3 бўлиши хаёлимга ҳам келмаганди. Биз майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. “Навбаҳор”ни ўз майдонда ютиб келиш ниятимиз бор эди. Яхши ўйин бўлди.

- Сиз Кубок финалида ҳам гол ургансиз ва чемпионатда ҳам яна “Навбаҳор” дарвозасига гол урдингиз. Бу сизни олдингизга қўйган мақсадингизмиди? Яъни, кутганмидингиз?

- Тўғри айтасиз, Кубок фииналида ҳам “Навбаҳор” дарвозасига гол урдим. Чемпионатда ҳам наманганликларга гол уришга эришдим. Билмадим, менимча, бу тасодиф шекилли. Аввало, бизни биринчи вазифамиз муносиб ҳимояланиш. Дарвозамиз дахлсизлигини таъминлашимиз жуда муҳим. Ҳар бир учрашувда ҳужумга ўтганимизда стандартлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдик.

- “Андижон” ғалабага жуда яқин эди. Охирги сонияларда нима етишмади, деб ўйлайсиз?

- Охирги сонияларда бироз мувозанат етишмади, деб ўйлайман. Балки сўнгги сониялар ўтиб бораётгани учун ютдик, деган хаёлга берилган бўлишимиз ҳам мумкин. Афсуски, охирида гол ўтказиб юбордик.

- Умуман олганда, ўйин ҳаммага ёқди. Кубок финалини эслатдими, сизга ёки...

- Тўғри, шиддатли, зўр кечди. Бизга ҳам ёқди. Мана шундай учрашувлар қанча кўп бўлса, бизга ҳам яхши бўлади. Охирги тур бўлишига қарамасдан мухлисларга ёқадиган беллашув бўлди.

- Бир сўз билан айтганда, мавсум қандай таассурот қолдирди?

- Мавсум омадли келди. “Андижон” жамоамизни ташкил топганига 60 йил тўлган бўлса, мана шундай юбилейида Кубокни қўлга киритиши ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Бу бизга насиб қилган экан. Шунинг учун мавсумни омадли кечди, деб ўйлайман.

- Ушбу мавсумда 20 та ўйинда 4 та гол урдингиз ва 1 та голли пасни амалга оширдингиз. Бундай натижа ҳимоячи сифатида сизни қандай потенсиалга эга эканингизни кўрсатиб турибди. Ушбу кўрсаткич сизни ҳам қониқтирадими?

- Ҳа, ҳимоячи бўлишимга қарамай, бир нечта голлар уришга муваффақ бўлдим. Аммо бу мени қониқтирмади. Чунки бу билан тўхтаб қолмаслик керак. Биз янада кўпроғини хоҳлагандик. Майли, Худони айтгани. Келаси йили бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз" - деди Маматказин.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 12:44, 02.12.2024.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.