Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Мбаппе Мадридга ўтишдан олдин Хесе билан маслаҳатлашган

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Хесе Родригес франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Мадрид клубига ўтишдан олдин у билан маслаҳатлашганини айтди. Футболчилар аввал "ПСЖ"да бирга ўйнашган.

"Мбаппе катта юлдузга айланиши аниқ эди. Кўчиб ўтишдан олдин у мен билан "Реал Мадрид" ҳақида гаплашди ва мен унга бу дунёнинг энг яхши клуби эканлигини ва агар у "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истаса, у ерга бориши кераклигини айтдим. Келинг, ким ғалаба қозонишини кўрамиз у ёки Винисиус", - деди Хесе.

Килиан Мбаппе ўтган ёзда "Реал"га эркин агент сифатида ўтган эди. Мбаппе жорий мавсумда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 17:45, 02.12.2024.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик