Ламин Ямал Ла Лига мавсумидаги саккизинчи голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" вингери Испания чемпионатининг 19-турида "Мальорка" билан ўйинда (5:1) Рафинья Диасга ассистентлик қилди.
17 ёшли футболчи жорий Ла Лигада 14 учрашувда 5 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. У лиганинг энг яхши узатмалари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.