Эрнесто Вальверде Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.
"Барселона" айни дамда 16 турдан кейин 37 очко билан турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.
"Реал Мадрид" 33 очко билан иккинчи ўринда. Мадрид клуби ҳисобида 2 та ўйин бор. Эртага Карло Анчелотти шогирдлари Испания чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Атлетик"га қарши майдонга тушади.
"Ҳозирги чемпион яқинда Чемпионлар лигасида "Ливерпуль" ва "Милан"га мағлуб бўлишди, аммо Ла Лигада "Барселона" билан фарқни йўқотишмоқда. Ҳар доимгидек ҳаммаси яхши. Бу
ажойиб жамоа.
Ғалаба қозониш унчалик осон эмас, бундай жамоалардан талаб қилинадиган шундай чизиқни сақлаб қолиш, устунлик қилиш ҳам осон эмас. Ўтган куни улар "Хетафе" устидан ишончли ғалаба қозонишди ва биз учун бу жуда қийин ўйин.
Ортга назар ташласак, бу ўйин биз учун доим оғир кечаётганини кўрамиз. Қачонки жамоада муваффақиятга эришиш имконияти бўлса ва рақиб хато қилса, бу албатта руҳиятга туртки беради.
Аммо “Реал Мадрид” ҳозир ғалаба қозонса ва бир ойдан кейин “Барселона”дан 7 очко фарқи йўқ бўлса ҳам, чемпионат тугамайди", — деди “Атлетик” бош мураббийи.