"Бавария" ва "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн "Энфилд" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.
"Агар "Ливерпуль" Салоҳга янги шартнома таклиф қилмаса, у «Бавария»га ўтишига ҳайрон бўлмайман.
Айни дамда уларда вингерлар бор, лекин улар майдонни ёритмаяпти. Демак, “Бавария” Салоҳни сотиб олмоқчи бўлса, ҳайрон бўлмайман”, деди Хаманн.