"Арсенал" Премьер-лигада ўтган мавсум бошидан бери энг кўп бурчак тўпидан гол урган.
Бугун "канонирлар" "Манчестер Юнайтед" дарвозасига икки бор (2:0) бурчак тўпларидан гол уришди. Голларга Юрриен Тимбер ва Уильям Салиба муаллифлик қилишди.
Умуман олганда, Микель Артета шогирдлари Премьер-лиганинг 2023/24 йилги мавсуми бошидан буён бурчак тўпидан 22 та гол уришди.
Бу Премьер-лиганинг ушбу даврдаги барча клублари орасида энг яхши натижа ҳисобланади.