Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Беллингем Ла Лигада қаторасига тўртта ўйинда гол урди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем яна юқори даражали ўйинини намойиш этмоқда.

«Атлетик Бильбао»га қарши ўйинда (1:2) англиялик «Лос-Бланкос»нинг ягона голига муаллифлик қилди. Ярим ҳимоячи 78-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, бироқ тез орада мезбонлар яна гол уришди, бунга Карло Анчелотти жамоаси жавоб бера олмади.

Беллингем Ла Лиганинг кетма-кет тўртинчи учрашувида гол уришга муваффақ бўлди. «Opta» хабарига кўра, футболчи ўтган йилнинг август-сентябрь ойларидан бери биринчи марта бундай серияни қайд этган - ўшанда у Испания чемпионатида «Реал» сафидаги илк ўйинларини ўтказган.

21 ёшли футболчи ҳозирда Ла Лиганинг 11 учрашувида 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:29, 05.12.2024.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.