Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мурод Исмоилов: «Нефтчи»дан таклиф бўлгани рост»

Баҳо:
+ | -

«Шўртан» – «Пахтакор» баҳси якунига етганидан сўнг одатдагидек ҳар иккала жамоа устозларидан интервью олдик. Дастлаб «Пахтакор» бош мураббийи Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугунги баҳс жуда қизиқарли бўлди. «Шўртан» жамоаси бизга астойдил қаршилик кўрсатди. Биринчи бўлимда урган голларимиз эвазига ғалаба қозондик деган фикрдаман. Танаффусдан сўнг майдон эгалари ҳужумга янада зўр беришди, захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтира олишди. Гарчи ютқазиб қўйган бўлишига қарамай, «Шўртан»нинг ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Мана шундай мухлисбоп ўйинлар кўпайиши тарафдориман. Бу ғалаба «Пахтакор»нинг жорий чемпионатда сафардаги биринчи ғалабаси бўлди.

— Яқинда «Шўртан»ни Зоир Тўрақулов қабул қилиб олганидан хабарингиз бор. Жамоа ўйинида ўзгариш сездингизми?
— Футболда 10-15 кун ичида катта ўзгаришни амалга ошириш ниҳоятда қийин. Менимча, янги мураббий барибир олдин қўйилган пойдевор асосида иш олиб борса керак. Рақибни ўрганиш жараёнида «Шўртан»нинг олдинги ўйинларини кўргандим ва бугунги баҳс билан таққослайдиган бўлсам, футболчилар ҳаракатида ўзгариш борлиги сезилди. Яъни, ўйинчилар орасида боғлиқлик пайдо бўляпти. Негадир Эдгар Гесс пайтида жамоа бирмунча оғир ҳаракат қиларди, бугун эса майдон эгалари анча енгил ўйнашди. Бунда албатта Зоир аканинг ҳиссаси бор деб ўйлайман.

— Матбуотда «Нефтчи» бош мураббийи бўлишингиз ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга ойдинлик киритиб ўтсангиз.
— Тўғри, шундай таклиф бўлди ва менинг «Нефтчи» раҳбариятига оғзаки розилигимни билдирганим рост. Лекин ҳозирча бу иш амалга ошмаса керак, чунки биринчидан, «Пахтакор» билан шартномам бор, иккинчидан клубимиз раҳбари билан ҳали бу мавзуда суҳбатлашмадик.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 08:11, 22.05.2013.
Ўқилди: 3259 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик