“Аталанта” президенти Антонио Перкасси “Милан” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) Адемола Лукманнинг келажаги ҳақида гапирди.
"Биз январдаги трансфер ойнасида ҳеч нарсани ўзгартиришни режалаштирмаяпмиз", - дея Перкассининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
27 ёшли нигериялик жорий мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













