"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфий Европа Суперлигаси ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Ҳали ҳам Суперлига бўлмайди деб ўйлайсизми?
- Йўқ, у мавжуд эмас. Дарҳақиқат, у алданган одамларнинг онгидаги тасаввурдан бошқа нарса эмас.
Айни дамда УEФА томонидан учта эркаклар ўртасидаги мусобақанинг янги формати ва янгиланган ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бор.
Бу ҳолатда Суперлига янада имконсиз. Бу лойиҳани ҳеч ким қўллаб-қувватламайди: на мухлислар, на футболчилар, на ОАВ, на ҳукуматлар, на клублар.
Маълумки, уни фақат иккита клуб қўллаб-қувватламоқда", - дея Ал-Хелайфийнинг сўзларини келтиради Marca.
Ҳозирда фақатгина "Реал Мадрид" ва "Барселона" УEФА ва ФИФАга бўйсунмаган ҳолда Европа Суперлигаси лойиҳасидан чиқмаган.