Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго бугун сон мушакларида ноқулайликлар сабаб сафдан чиққанлиги маълум бўлди.
«Relevo» нашри хабарига кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчи «қироллик клуби»нинг келаётган 2-4 учрашувини ўтказиб юборади.
Родриго жорий мавсумда жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уриб, 2 та ассист берди.