Биринчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг 21 декабрь кунига белгинланган жанги ўтказилмайдиган бўлди.
Чарм қўлқоп устамиз шу куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида украиналик Сергей Богачукка қарши рингга чиқиши керак эди. Аммо ўткир бронхит, яъни Исроилнинг бетоблиги сабабли ушбу жанг бекор қилинди. Бу маълумотни жанг ташкилотчиси, Саудия Арабистони кўнгилочар бошқармаси бошлиғи Турки Ал аш-Шейх ҳам тасдиқлади.
"Бугун кечқурун шифокорлар Исроил Мадримовнинг ўткир бронхит билан касалланганини тасдиқлашди. Шу боисдан унинг Сергей Богачукка қарши 21 декабрь кунига белгиланган жанги ўтказилмайди. Исроилнинг ўрнини британиялик боксчи Исмаэль Салас эгаллайди. Мадримов эса энди 22 февраль куни вақтинчалик WBC чемпиони Вержил Ортисга қарши кечадиган жангига тайёргарлик кўради", - деди Ал аш-Шейх.
"Сергей ҳеч иккиланишсиз Мадримов билан жангга розилик берганди. Исроил бетоб бўлиб қолганидан жуда афсусдаман. Богачук янги берилган рақиб Исмаэль Саласни ҳам хотиржам қабул қилди. Сергей бу дивизиондаги кучли жангчи эканини исботлашда давом этади. У Турки Ал аш-Шейх ва Riyadh Season томонидан бўлаётган қўллаб-қувватловни ҳамиша ҳис қилиб туради", — дея вазиятга муносабат билдирди Сергей Богачукнинг промоутери Том Леффлер.