Сауль Ньигеснинг фикрича, Диего Симеоне Мадриднинг “Атлетико”сида қолиши керак.
"Симеоне "Атлетико" тарихини ўзгартирди. Агар у кетиши керак бўлса, Мигель Анхел (бош директори) билан келишиб олиши керак. У бу ҳақда қарор қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Агар у бир неча ўйинда мағлуб бўлганидан кейин ишдан бўшатилса, жуда афсусланган бўлардим. У чемпионликни қўлга киритгач, чарчаганим учун кетяпман, деб чиқиб кетиши мумкин эди", деди “Севилья”да ўйнаётган “Атлетико”нинг собиқ футболчиси.