Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Каталониянинг «Барселона» клуби яримҳимоячиси Тиаго Алькантарани сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, инглиз клуби Тиагонинг шартномасида кўрсатилган футболчидан воз кечиш суммаси 18 миллион евро беришга тайёр.
Икки йил олдин имзоланган шартномага кўра, Тиаго Алькантаранинг воз кечилиш нархи 90 миллион евро этиб белгиланганди. Бироқ шартномада кўрсатилган бир бандга кўра, агар Тиаго кераклича ўйинга тушмаса бу сумма 18 миллионга қадар қисқариши мумкин эди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Алькантаранинг хизматларига 1 июлдан «Бавария» бошқарувини қўлга оладиган Хосеп Гвардиола ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алькантара ушбу мавсумда «Барселона» сафида 25 учрашувда майдонга чиққан бўлиб, икки бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.