«Рома» дарвозабони Мартин Стекеленбург фаолиятини Лондоннинг «Фулҳэм» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда CNN телеканали ходими Танкерди Палмери Sky Italy нашрига асосланиб хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, лондонликлар футболчини 5 миллион евро эвзига сотиб олишга яқин туришибди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, футболчи «Лацио»га қарши кечадиган Италия кубогининг финал баҳси олдидан «Рома»нинг қайдномасига киритилмаган.