"Лейпциг" устози Марко Розе "Астон Вилла"га (2:3) қарши Чемпионлар лигаси ўйинида жамоасининг ўйини ҳақида гапирди.
"Учрашувдан кейинги асосий туйғу умидсизлик эди. Биз эндигина кетма-кет иккита ғалабага эришган эдик, кейин яна мағлуб бўлдик. Биз ўз устимизда қаттиқ ишлаймиз. Бугун курашдик, 2:2 ҳисобида олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди, аммо бу футбол. Баъзида ҳал қилувчи голни ура олмай қоласиз" - деди Марко Розе УЕФА расмий сайтига.