Кириш Регистрация

Хедира: "Мбаппе Крооснинг йўқлигини ҳал қилмайди"

Баҳо:
+ | -

Сами Хедира Тони Крооснинг кетиши ва Килиан Мбаппенинг келишидан сўнг "Реал"нинг ўйинига баҳо берди.

"Реал" Кроосни соғинди, деб айтиш жуда осон. Май ойида Тони кетишини эълон қилди, вақтингиз бор эди.

Мен ёзда Каранка, Мойес ва бошқа мураббийлар билан Мадрид ҳақида гаплашдим ва биз ҳаммамиз бир масалада келишиб олдик: Крооснинг кетиши муаммосини Мбаппе билан шартнома имзолаш орқали тузатиб бўлмайди.

Ўйин услуби ўзгариши кераклигини ҳамма биларди, чунки Кроосни бошқа футболчи алмаштириб бўлмайди.

"Штутгарт"га қарши Чемпионлар лигасининг биринчи ўйинидаёқ улар тўп билан нима қилишни, қандай ҳимояланишни билмасликлари аниқ эди. "Барса" билан ўйинда биринчи бўлим яхши ўтди, аммо иккинчи бўлимда жамоада мувозанат бузилди. Мураббий жамоани мувозанатлаши, футболчилар учун энг яхши позицияларни топиши керак", - дейди “Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хедира.

Киритилди: 16:28, 11.12.2024.
Ўқилди: 964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.