"Реал" клуби хужумчиси Гонсало Игуаин шу ёзда Мадридни тарк этиб, "Ювентус" таркибига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
"А-Серия" гранди 25 ёшли хужумчи Сантиаго Бернабеуни тарк этса унга йилига 6 миллион евро маош тўлашни таклиф қилган. "Ювентус" спорт директори Жузеппе Маротта аллақачон Игуаинни ўз жамоасида кутаётганини маълум қилган. Бир неча кунлик музокаралардан сўнг трансфер амалга ошиши учун фақатгина "Реал"га тўланадиган бадал пули келишиб олинса бўлди.
Манбаъда келтирилишича, испан томони футболчини 25 миллион евро деб баҳолаган. Аммо чоршанба кунги савдолашишда Антонио Конте нархни 20 миллиондан кўтармаган. Томонлар бир неча кундан сўнг яна учрашишлари кутилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, аргентиналикнинг Мадридда кўрсатган натижалари чакки эмас: Игуаин "Реал" футболкасида 188 расмий учрашувда майдонга тушиб, 120та голга муаллифлик қилган.