Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Фернандеш Онананинг голга олиб келган хатосига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Европа лигаси доирасида «Виктория»га (2:1) қарши ўйинда дарвозабон Андре Онананинг хатоси ҳақида фикр билдирди.

Камерунлик дарвозабон ўз дарвозаси яқинида Маттейс де Лигтга ноаниқ узатма берди - Чехия жамоаси «совға»дан унумли фойдаланиб, 48-дақиқада ҳисобни очишди. Меҳмонлар Расмус Хёйлунннинг дубли эвазига ўйинни ўзгартириб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

«Биз ўз дарвозамиз атрофида камроқ ўйнамоқчимиз ва ҳамма билади, бунинг учун тўп билан тўғри қарор қабул қилишимиз керак. Андре Де Лигт тўпни қабул қила олади деб ўйлаганди, аммо у буни уддалай олмади ва рақиблар гол уришди.

Бу Онананинг айби эмас - бахтсиз ҳодиса содир бўлганда, биз ҳеч кимга айбни юкламаслигимиз керак. Биз Андрега қаттиқ ишонамиз. У ақлли йигит ва у хато қилганини билади, лекин у бизга яна кўп марта ёрдам беради. Биз унинг тўп билан ишлаш қобилиятига ишонамиз. Хатолар футболнинг бир қисмидир, уларсиз футбол бўлмайди», - дея Фернандеш сўзларини келтиради «BBC».

Киритилди: 09:38, 13.12.2024.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик